Линклар

logo-print
Маккаи Мукаррамада бугундан бошланажак муқаддас Ҳаж ибодатида икки миллиондан ошиқ зиёратчи қатнашиши айтилмоқда.

Яқин Шарқ давлатларида мусулмонларнинг сунний ва шиа мазҳаблари ўртасида кескинлашган адоват туфайли Саудия Арабистони ҳукумати Ҳаж зиёрати фақат диний амал эканини эслатиб, тадбир давомида сиёсий провокациялар уюштирмасликка чақирди.

Саудия Арабистони ва Сурия ўртасидаги сиёсий келишмовчиликларга қарамасдан, Макка эшиклари суриялик зиёратчилар учун очиқлиги айтилган.

Ислом динининг беш рукнидан бири бўлган Ҳаж зиёратига бу йил 5 мингдан ошиқ ўзбекистонлик бориши хабар қилинган.
XS
SM
MD
LG