Линклар

Ливияликлар Муаммар Қаддафий режими қулаганининг бир йиллигини нишонламоқдалар.

Саккиз ой давом этган фуқаровий урушдан сўнг Қаддафий 2011 йилнинг 20 октябрида ўлдирилган эди.

Исёнчилар Ливия эски режимдан халос бўлганини 23 октябр куни элон қилишган.

Орадан бир йил ўтганига қарамасдан, мамлакатда Қаддафий тарафдорлари ва янги ҳукумат ўртасидаги қуролли тўқнашувлар ҳали ҳам давом этмоқда.

Сешанба куни Бенғози шаҳрида юзлаган ливияликлар мамлакат эски режимдан озод бўлганининг бир йиллигини намойишлар билан нишонлашди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Бани Валид шаҳрида эски режим тарафдорлари ва янги ҳукумат кучлари ўртасидаги тўқнашувлар тинмаяпти.
XS
SM
MD
LG