Линклар

Туркманистон президенти сешанба куни ойлик маошларни ва нафақаларни оширишга ҳамда қишлоқ хўжалигига асосланган мамлакат иқтисодини саноатга ихтисослаштиришга ваъда берди.

Президент Қурбонқули Бердимуҳамедов 2,5 минг кишилик Оқсоқоллар кенгаши йиғинида қилган чиқишида келаси йилдан бошлаб ойликлар 10 фоизга, нафақалар эса 15 фоизга ўсишини айтди.

Бундан ташқари, мамлакат раҳбари табиий бойликлар ҳисобидан аҳоли яшаш шароитини янада яхшилаш устида иш олиб боришини таъкидлади.

Ҳар йили ўтказиладиган Оқсоқоллар кенгаши йиғини бу сафар мамлакат ғарбида, Каспий денгиз соҳилида жойлашган Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтди.

Туркманистонликлар 27 октябр куни мамлакат мустақиллигини нишонлашади.

Халқаро Валюта Жамғармаси 2012-2013 йилларда Туркманистонда ички ялпи маҳсулот 8 фоизга ошишини тахмин қилмоқда.
XS
SM
MD
LG