Линклар

logo-print
Эроннинг Нефт вазири Рустам Қосимий, агар Ғарб давлатлари Эрон Ислом республикасига нисбатан янги иқтисодий санкциялар жорий этган тақдирда, Теҳрон нефт экспортини бутунлай тўхтатиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Сешанба куни Дубайда ўтган энергетика конференциясида чиқиш қилган Қосимий “Эрон нефтисиз бозордаги нархлар кескин кўтарилиб кетиши”ни таъкидлади.

Жорий йил бошида Ғарб давлатлари Эрон нефти импортига эмбарго қўйган эди. Айни эмбарго Теҳроннинг Осиё давлатлари билан олиб бораётган нефт савдосига ҳам катта зарар етказгани айтилмоқда.

Ғарб давлатлари Эронни яширин ядровий бомба яратиш дастурини олиб бораётганликда айблаб, бу мамлакатга нисбатан қатор санкциялар жорий этган эди.

Эрон бу айбловларни рад этиб, ўз ядровий дастури фақат тинч мақсадларни кўзлашини айтиб келади.
XS
SM
MD
LG