Линклар

Apple ширкати 23 октябр куни ўтган тақдимот маросимида iPad mini планшетини эълон қилди.

Янги аппарат машҳур iPad планшетининг кичрайтирилган версияси бўлиб, унинг экрани диагонали 7,9 дюймни ташкил этади.

iPad mini нинг қалинлиги 7,2 миллиметр, оғирлиги эса 308 граммга тенг.

Янги планшет анъанавий тарзда икки кўринишда - оддий, яъни фақат WiFi уланишга эга бўлган ва 3G мобил алоқали вариантларда ишлаб чиқарилади.

iPad mini 2 ноябрдан бошлаб сотувга чиқади. Унинг бошланғич нархи 330 АҚШ доллари бўлиши айтилмоқда.

Янги планшетнинг Ўзбекистон бозорига қачон келиши ҳозирча маълум эмас.

Калифорниянинг Сан-Хосе шаҳрида ўтган тақдимот маросимида Apple ширкати iPad планшетининг тўртинчи версиясини ҳам эълон қилди.
XS
SM
MD
LG