Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:24

Туркманистонда навбатдаги амнистия эълон қилинди


Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммадов мамлакат қамоқхоналаридаги икки минг махбусни амнистия қилиш ҳақидаги фармонга имзо чекди.

Чоршанба куни Туркманистон давлат телеканали бу ҳақда хабар қилди. Ҳар йили Туркманистонда байрамлар арафасида юзлаб махбус авф этилади.

Расмий хабарда айтилишича, навбатдаги амнистия Туркманистон мустақиллигининг 21 йиллиги ҳамда Қурбон байрами муносабати билан эълон қилинган.

27 октябр куни Туркманистонда мустақиллик куни сифатида байрам қилинади.
XS
SM
MD
LG