Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:09

Обама ва Ромни сайловолди тадбирларини давом эттирмоқда


АҚШда президентликка номзодлар Барак Обама ва Митт Ромни сайловолди учрашувларини давом эттирмоқда.

Президентлик сайловига бор-йўғи икки ҳафта қолган эса-да, сайловолди курашларида кимнинг қўли яққол баланд келаётгани аниқлангани йўқ.

Демократлар партиясидан номзод бўлган жорий президент Барак Обама ҳамда унинг республикачи рақиби Митт Ромни АҚШнинг 9та нобарқарор штатида кичик устунликни сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.

Келгуси тўрт йил давомида АҚШ президенти ким бўлиши айнан шу штатларнинг кимга овоз беришга иккиланиб турган аҳолиси қарорига боғлиқ бўлади.

Сешанба куни Обама Оҳайо штатида, Ромни эса Невада штатида сайловчилар билан учрашди.

АҚШда президентлик сайлови 6 ноябр кунига белгиланган.
XS
SM
MD
LG