Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:25

Afrosiyob тезюрар поездлари Бухоро ва Қаршига ҳам қатнайди


Ўзбекистонда Afrosiyob тезюрар поездлари Бухоро ва Қаршига ҳам қатнай бошлайди.

Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси расмийлари Тошкентда ўтаётган Халқаро саноат ярмаркасида маълум қилди.

Аммо, қатнов айнан қачон ишга туширилиши ҳақида аниқ маълумот беришмади. Afrosiyob тезюрар поездида Тошкентдан Бухорогача бўлган масофани 4 соат ичида босиб ўтиш мумкин бўлади.

Ҳозир ушбу масофани оддий поездлар 6-7 соат ичида босиб ўтишади. Эслатиб ўтамиз, ҳозир Afrosiyob тезюрар поезди фақат Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйича қатнамоқда.
XS
SM
MD
LG