Линклар

Ўзбекистонлик журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Турсунбек Тўразода озодликка чиқди. Бу ҳақда Марказий Осиё янгиликлар хизмати “Ҳаракат” сайтига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти судининг 2011 йил 2 июлдаги ҳукми билан 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Турсунбек Тўразода (Турсунқул Остонақулов) нинг озодликка чиққани 24 октябр куни маълум бўлди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Тошкент вилояти бўлими фаоли бўлган Турсунбек Тўразода (Турсунқул Остонақулов) Сирдарё вилояти Сирдарё тумани ИИБ томонидан 2011 йилнинг 7 февралида товламачилик жиноятида гумонланиб ҳибсга олинган эди.
XS
SM
MD
LG