Линклар

logo-print
Ўш шаҳрида 2010 йилда содир бўлган миллатлараро низо пайтида оммавий тартибсизликларни уюштиришда гумонланган жиноят олами вакили қўлга олинди.

Ўш шаҳар милициясининг билдиришича, “Хитойлик” лақаби билан танилган 28 ёшли бу шахс “Женго” лақабли жиноят олами лидери Кадир Дўсўнов гуруҳининг аъзоси бўлган.

Унинг шахси аниқланиб, жабрланганлар ҳам гувоҳлик берганлар. Айни пайтда у ҳибсда сақланмоқда. Унга нисбатан тергов жараёни давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG