Линклар

logo-print

Қозонда жангарилар ва хавфсизлик кучлари тўқнашди


Қозондаги отишма бўлган кўча.

Қозондаги отишма бўлган кўча.

Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида полиция ва жангарилар ўртасида отишма содир бўлди.

Қозон полициясининг билдиришича, жангарилар хавфсизлик кучларига қарши ўқ ота бошлаганида пойтахтнинг бир кўчасини тўсиб олган.Отишмада уч жангари ва икки полициячи ҳалок бўлгани хабар қилинди.

Татаристон ҳукумати республика ҳудудида радикал гуруҳлар фаолияти кучайиб бораётганидан ташвиш билдирмоқда.

Жорий йил июлида Татаристон муфтийси Илдуз Файзов бомба портлаши оқибатида жароҳатланган эди. Ундан аввалроқ эса муфтий ўринбосари Валилулла Якупов отиб ўлдирилган.

Бу ҳужумлар радикал исломий гуруҳ вакиллари томонидан амалга оширилгани иддао қилиб келинади.
XS
SM
MD
LG