Линклар

logo-print
Туркия қамоқларида 600 дан ортиқ курд миллатига мансуб маҳбус очлик эълон қилганига қирқ кун бўлди.

Маҳбуслар жамоат жойларида курд тилидан фойдаланишга рухсат берилишини ва ўзларини мана шу тилда ҳимоя қилинишиларини талаб қилмоқдалар.Шунингдек, очлик эълон қилганлар Курд ишчи партияси раҳбари Абдулла Ўджаланнинг жамиятдан изоляция қилиниши тўхтатилишини талаб қилишмоқда.

Турк матбуотига кўра, очлик эълон қилган маҳбусларнинг 20 нафари саломатлиги ўта ёмонлашган. Уларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш зарур.

Amnesty International халқаро ташкилоти Туркия ҳукуматини Курд ишчилар партияси билан ҳамкорликда айбланиб узоқ йилларга қамалган маҳбусларга нисбатан жазолаш чораларини қўлламасликка чақирмоқда.
XS
SM
MD
LG