Линклар

АҚШ суди “Минг йиллик бомбардимончиси” деган лақаб билан танилган Аҳмад Рессамга нисбатан авввалги ҳукмни қайта кўриб чиқди ва уни 37 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида қарор чиқарди.

Ҳукм чоршанба куни Вашингтон штатидаги Сиэтл шаҳар судида ўқилди. Рессам бундан аввал 1999 йилнинг декабрида , яъни янги минг йиллик арафасида Лос –Анжелес халқаро аэропортида портлаш уюштиришга ҳаракат қилиш айби билан 22 йилга кесилган эди.

Аммо прокуратура бу ҳукмга норозилик билдириб, уни узоқроқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш илтимоси билан судга мурожаат қилган.

Келиб чиқиши жазоирлик бўлган Рессам АҚШ ҳудудига Канададан портловчи модда тўлдирилган автомашинада кириб келган пайтда қўлга олинган эди.
XS
SM
MD
LG