Линклар

logo-print
Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ) директорлар кенгаши Ўзбекистонга 150 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратишни маъқуллади.

Бу маблағ Фарғона водийсида электр таъминоти тизимини модернизация қилиш лойиҳасига сарфланиши мўлжалланган.

Бу ҳақдаги шартнома жорий йил охиригача имзоланиши режаланган.

Умумий қиймати 288 миллион АҚШ долларини ташкил қилган мазкур лойиҳа 2013-2015 йилларда 50 кВ қувватга эга бўлган “Наманган” подстанциясига иккита (501 МВА қувватга эга бўлган) янги автотрансформатор ўрнатишни назарда тутади.

Лойиҳада “Янги Ангрен” Иссиқлик электр станцияси билан “Наманган” подстанцияси ўртасида 175 километр узунликда юқори кучланишли электр линияси ўтказиш мўлжалланган.

Ўзбекистон томони лойиҳа учун 138 миллион доллар ажратишни режалаган.
XS
SM
MD
LG