Линклар

Миллионлаб мусулмон Саудия Арабистонида муборак ҳаж ибодатини адо этмоқда.

25 октябр куни бомдод намозидан кейин ҳожилар Макка шаҳридан 19 километр нарида жойлашган Арафот тоғига чиқдилар.

Қуёш ботганидан кейин ҳожилар Мино ва Арафот тоғи ўртасида жойлашган Муздалифага борадилар.

Жума куни ҳожилар шайтонга тош отиш амалини бажарадилар.

Бу йил 2 миллиондан ортиқ хорижлик мусулмон ҳаж зиёрати учун Саудия Арабистонига борди.

Ўзбекистондан беш минг одам ҳаж ибодатини адо этмоқда.

Ҳаж Ислом динининг беш асосий рукнидан бири бўлиб ҳам жисмоний, ҳам моддий, ҳам руҳий ибодат ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG