Линклар

logo-print
Тожикистондаги фуқаролик уруши ветерани Россиянинг Волгоград шаҳрида ҳибсдан озод қилинганидан сўнг ўғирлаб кетилгани хабар қилинди.

Россия ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари Тожикистон ҳукумати томонидан террорчи гуруҳга бошчилик қилганликда айбланган Абдулвосиҳ Латифовни 2010 йил декабрида қўлга олган.

Жорий йил 15 октябр куни Россия Олий суди Латифовни экстрадиция қилиш ҳақидаги Тожикистон сўровини рад қилиб, уни ҳибсдан озод қилиш ҳақида қарор чиқарган.

Абдулвосиҳ Латифовнинг яқинлари Озодликка қўйиб юборилганидан олти кун ўтиб юзига ниқоб таққан шахслар уни ўғирлаб кетганига гувоҳ бўлганларини айтди.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги расмийлари Латифов Душанбе шаҳрига олиб келинганини инкор қилди.
XS
SM
MD
LG