Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:29

Россия Қурбон ҳайитини кенг нишонламоқда


26 октябр куни Россия пойтахтида Қурбон ҳайити кенг нишонланадиган бўлди. Москва ҳокимияти мусулмонларга байрамни нишонлаш учун масжидлардан ташқари яна уч жой ажратди.


Россия Мусулмонлар диний идораси хабарига кўра, 26 октябр куни Қурбон ҳайити муносабати билан кўп сонли Москва мусулмонлар жамоасига Лужнецкий дарё бўйидаги голф майдони (“Лужники” спорт мажмуаси, “Воробьёвы горы” ёки Спортивная метро бекатлари), Москванинг Жанубий Бутово туманидаги “Изумрудный” Жисмоний тарбия ва даволаниш маскани (Южнобутовская кўчаси, 96-уй, Бунин аллеяси метро бекати) ва Октябр 60 йиллиги хиёбонида (Коломенское метро бекати) ҳайит намозларини ўқиш учун шароитлар яратилди.

Санаб ўтилган уч майдонда ҳамда пойтахтнинг Тарихий ва Поклонная хиёбонидаги масжидларда Москва вақти билан соат 9:00 да ҳайит намозлари ўқилади.

Россия Федерациясининг Бошқирдистон, Татаристонда 25 октябр куни, Қабардин-Болқор, Қорачой-Черкес, Чеченистон, Доғистон, Адигея ва Ингушетия республикаларида 26 октябр куни Қурбон ҳайити дам олиш куни, деб эълон қилинган.

2011 йилда Москвада нишонланган Қурбон ҳайитига, Россия Ички ишлар бошқармаси маълумотига кўра, жами 170 минг одам йиғилган.
XS
SM
MD
LG