Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:38

Фарғонада президент мақтаган тадбиркор қамалди


Фарғонадаги “Имкон” ширкати раҳбари Набижон Маҳмудов Фарғонадаги Қувасой шаҳар жиноят ишлари маҳкамаси томонидан товламачилик ва иқтисодий жиноятларда айбланиб, узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Набижон Маҳмудов Ўзбекистон президенти тарафидан "Фарғонадаги муваффақиятли тадбиркор", дея мақталган эди.

Набижон Маҳмудовнинг яқинларига кўра¸ у Фарғонадаги хайрия тадбирларида фаол иштирок этган.

Фарғона вилоят судининг Озодлик суҳбатлашган ходими эса Набижон Маҳмудов устидан чиқарилган ҳукмни тўғри, деб ҳисоблайди.

Суд мулозимига кўра, Набижон Маҳмудовнинг товламачилик ва иқтисодий жиноятларга оид айблари маҳкама жараëнида ўз исботини топган.

Набижон Маҳмудов ўз бизнес ҳамкори, Туркия фуқароси Метин Гулни алдаб, унга тегишли катта суммадаги пулни ўзлаштирилганликда айбдор, деб топилган.

Набижон Маҳмудовнинг адвокати эса ўз мижози айбсиз эканини таъкидлайди.

Маҳмудов яқинларига кўра, уни айбсизлиги борасидаги аризага 700 киши имзо чеккан.


Мотор мойи можароси

Тадбиркор Набижон Маҳмудов 2004 йили кореялик ва эронлик тадбиркорлар иштирокида “Имбек” қўшма корхонасини ташкил қилади.

Мотор мойи ишлаб чиқариш режасида бўлган бу корхонага хорижлик шериклар бир миллион долларга нархланган ускуналарни низомий улуш сифатида келтиришган. Бу улуш низом жамғармасининг 60 фоизини ташкил қилади. Набижон Маҳмудов эса низом жамғармасининг 40 фоизини ташкил қиладиган қисмини ўзига оид кўчмас мулк шаклида 400 минг АҚШ долларига хатлаб киритган.

Қўшма корхона кўзланган фойдани бермагач¸ Маҳмудов ширкатни сотиш ниятига тушган.

Бу орада келиб чиқиши озарбайжонлик бўлган Туркия фуқароси Метин Гул Қувасойга келиб, мой чиқариши мумкин бўлган ширкатни кўздан кечиради.

Ширкатга қўшимча инвестиция киритилса, фойда беришига ишонган Метин Гул 2010 йилда ширкатнинг чет эллик ҳиссадорларига оид қисмини 2,5 млн АҚШ долларига сотиб олади.

Метин Гул Қувасой нефтни қайта ишлаш заводи билан шартнома тузиб, четдан янги ускуналар келтириб, мотор мойи ишлаб чиқаришга уринади.

Аммо Метин Гулнинг уринишлари самара бермайди - мотор мойи чиқмайди.

Метин Гул 2011 йилнинг 2 сентябрида юрист Юрий Булавковни ëллаб, ўз бизнес манфаатларини ҳимоя қилади.

Юрий Булавкин Қувасой шаҳар прокуратурасига мурожаат қилиб, ўз мижозига оид пул тадбиркор Набижон Маҳмудов тарафидан алдаб олиб қўйилгани борасида шикоят қилади.

2011 йилнинг 28 сентябрида Маҳмудовга нисбатан товламачилик айби билан жиноят иши очилади.

28 сентябр куни Маҳмудов ҳибсга олинади.

Маҳкама жараëнида Метин Гулнинг вакили Булавкин Набижон Маҳмудовга оид ширкатда давлатдан олинган 1,5 миллиард сўм ҳажмидаги ëпилмаган кредит камомади атайлаб яширилганидан ҳам шикоят қилган.


Пул ювиш иддаолари

Қувасой шаҳридаги вазиятдан хабардор бўлган ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоева Набижон Маҳмудовни корпупция қурбони, деб билади.

Тожибоевага кўра, Қувасойдаги аксарият ширкатлар, хусусан, Қувасой нефтни қайта ишлаш заводи Каримовлар оиласига тегишли.

Қувасойдаги завод атрофида пул ювиш билан шуғулланадиган ширкатлар занжири мавжудлигини айтган Тожибоева Набижон Маҳмудов манфаат йўлида фойдаланиб, кейинчалик "кераксиз"га чиқарилган, деган ишончда.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:11 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG