Линклар

Арманистон ва Озарбайжон ТИ вазирлари Францияда учрашади


Арманистон ТИ вазири Э.Налбандян (ч) ва Озарбайжон ТИ вазири Э.Мамадяров, Лиссабон, 2010 йил 20 ноябр.

Арманистон ТИ вазири Э.Налбандян (ч) ва Озарбайжон ТИ вазири Э.Мамадяров, Лиссабон, 2010 йил 20 ноябр.

27 октябр куни бўладиган музокара чоғида арман кучлари босиб олган Озарбайжоннинг Тоғли Қорабоғ ҳудуди масаласи муҳокама этилиши режаланган.

Буни 25 октябр куни Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилди.

Вазирлик баёнотига кўра, Арманистон Ташқи ишлар вазири Эдвард Налбандян ва Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Элмар Мамадяров ўртасидаги учрашув Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти раисдош бўлган Минск гуруҳи томонидан уюштирилган.

Налбандян ва Мамадяров охирги марта жорий йил июн ойида Париж шаҳрида учрашган эди.

Арманистон кучлари аҳолисининг аксар қисми арманлар бўлган Тоғли Қорабоғни босиб олганига йигирма йилдан ошди.
XS
SM
MD
LG