Линклар

logo-print
Тошкентда Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Британия кенгашининг 19-йиғилиши бўлиб ўтди.

25 октябр кунги учрашувда Британия делегациясига Кенгаш раисдоши Питер Лилли бошчилик қилди.

Европа давлатлари ичида Британия Ўзбекистонда энг кўп корхоналар очган давлат саналади.

Кенгаш раисдоши Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири Элёр Ғаниевга кўра, ҳозирги кунда бундай корхоналар сони 450тага яқинлашган.

Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Британия Кенгаши 1994 йилда ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва турли лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашиш мақсадида тузилган.

2012 йилда Кенгашга Британия томонидан Буюк Британия парламенти аъзоси Питер Лилли, Ўзбекистон томонидан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири Элёр Ғаниев ҳамраис этиб тайинланган.
XS
SM
MD
LG