Линклар

logo-print

Қозоғистонда Назарбоев президентликка сайланган кун байрам қилинади


Қозоғистонда янги байрам пайдо бўлди – декабрнинг илк кунида Биринчи президент куни нишонланади, деб хабар берди «Мир» телеканали.

Бу борада қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар мамлакат парламенти томонидан тасдиқланди. Янги байрам таъсис этиш ҳақидаги ташаббусни ўтган йили бир гуруҳ депутатлар илгари сурган эди. Уларнинг айтишича, байрам учун биринчи декабрнинг танланиши Қозоғистонда президентлик учун умумхалқ сайловлари ўтказилган кун билан боғлиқ.

Бу йилдан эътиборан қишнинг илк куни Қозоғистонда расман дам олиш куни бўлади. Пойтахт Остонада байрамга тайёргарлик ишлари аллақачон бошлаб юборилган.

1991 йилнинг биринчи декабрида Нурсултон Назарбоев Қозоғистон ССР президентлигига сайланган эди. Орадан ўн беш кун ўтиб Қозоғистон мустақил давлатга айланган.
XS
SM
MD
LG