Линклар

Сурия пойтахти Дамашқ уч кунлик ўқ отишни тўхтатиш келишуви кучга киришига бир неча соат қолганида ўққа тутилгани хабар қилинмоқда.

Маълумотларга кўра, Дамашқнинг энг қашшоқ туманларидан бири бўлган Наджар ал Асвад мавзеси ўққа тутилган. Қурбонлар ҳақида маълумот берилгани йўқ.

Сурияда низолашаётган томонлар Қурбон ҳайит муносабати билан уч кун мобайнида ўқ отишини тўхтатиш тўғрисидаги келишувга эришган эди. Сурия ҳукумат кучлари ортидан исёнчиларнинг Сурия Озод армияси ҳам мазкур сулҳ битими шартларини қабул қилган. Бироқ томонлар ҳужумларга жавоб қайтариш ҳуқуқини сақлаб қолган.
XS
SM
MD
LG