Линклар

logo-print
Грузия пойтахти Тбилисида ипотека кредитлари тизимининг шафқатсизлиги туфайли ўз уйларидан ажраган фуқаролар тартибсизликларни келтириб чиқардилар.

Улар Швециялик донорлар томонидан қурилган муниципал кўп қаватли уйлардан ўзларига бошпана берилишини талаб қилган. Намойишда иштирок этаётган аёллар фарзандлари билан автомобил йўлларидан бирини тўсиб қўйгач, ҳайдовчилар ва норозилар ўртасида муштлашувлар содир бўлган. Воқеа жойига етиб келган мэрия вакиллари ҳам намойишчилар томонидан калтакланган. Шундан сўнг аёллар шаҳар мэрияси биносига бостириб кирган.

Полиция куч ишлатишдан тийилгани учун шаҳар ҳокимияти ҳар бир норозининг иши алоҳида-алоҳида кўриб чиқилишига ваъда бериб, тартибсизликларни аранг тўхтатган.
XS
SM
MD
LG