Линклар

logo-print
Японияда бир ярим йил муқаддам содир бўлган табиий офатдан зарарланган Фукушима-Дайичи атом заводидан денгизга сизган радиация боис зарарланган балиқлар ҳануз инсон соғлиги учун хавфлилигича қолмоқда.

Денгиз ости ер силкинишидан кўтарилган цунами 2011 йилнинг мартида Дайичи атом заводига ёпирилган эди. Натижада, ядровий реакторлардан сизган радиация оекан сувини заҳарлаган.

Орадан бир ярим йилдан ошиқроқ вақт ўтиб, океандаги радиация даражасини текширган кимёгар Кэн Баеслер атом заводи яқинидаги сув ҳавзасидаги балиқлар ҳануз инсон саломатлиги учун хавфли эканини аниқлади.

Бу илмий тадқиқот натижалари АҚШда чиқадиган Science журналида чоп этилди.
XS
SM
MD
LG