Линклар

КҲШТ Ўзбекистоннинг аъзолиги бўйича хулосасини декабрда очиқлайди


КҲШТ Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзолигини тўхтатиш бўйича якуний хулосасини 19 декабр куни Москвада маълум қилиши мумкин.

Россиянинг ташкилотдаги вакили Игор Лякин-Фроловнинг маълум қилишича, 19 декабр куни Москвада ташкилотнинг навбатдаги саммити бўлиб ўтади.

Унга кўра, дастлабки маслаҳатлашувлар давомида аъзо давлат вакиллари Ўзбекистонни ташкилот сафидан чиқариш бобида бир фикрга келишган.

Тошкент расмийлари КҲШТ сафидан чиқиш қарорини шу йил июн ойи якунида маълум қилган ва бу борадаги нотани ташкилот котибиятига йўллаган эди.

Бунга қадар ҳам Ўзбекистон 1999 йилда бир бор ташкилот сафидан чиққан ва 2006 йилда аъзолигини қайта тиклаган эди.
XS
SM
MD
LG