Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:43

Қирғизистон Президенти ҳайит намозини қишлоқда, Бош вазир эса Ўшда ўқиди


Бу йилги ҳайит намозига Бишкек марказий майдонига ҳар йилгидан кўпроқ одам йиғилди, Ўшда эса 20 йилдан бери биринчи марта ҳайит намози шаҳар марказий майдонида ўқилди.

Жорий йилда ҳам бишкекликлар одатдагидек ҳайит намозини ўқиш учун масжидларга эмас, Олатоғ марказий майдонига йўл олдилар. Бу ҳайитда намозхонлар сафи ўтган йиллардагига қараганда анча кўп бўлди.

Аввалги йиллари 50-60 минг одамнинг ҳайит намозини ўқишга келгани айтилган бўлса, бу йил уларнингг сони 200 мингга яқинлабди.

- Бугун 8.30 да ҳайит намозини ўқидик. Одамлар ҳар йилгидан ҳам кўпроқ бўлди. Эшитишимиз бўйича, 200 минг мусулмон бугун намозга йиқилди. Бизнинг майдонларимиз фақат Аллоҳ йўлида намозга йиқиладиган жой сифатида, фақат яхши амаллар қилинадиган жой сифатида фойдаланилиши зарур, -деди Қирғизистон муфтийси вазифасини бажарувчи Раҳматулло ҳожи Эгамбердиев.

Ҳайит намози ўқиш учун келган намозхонлардан бири Бишкек марказий майдонида 24 йилдан бери ҳайит намозлари ўқилишини айтади. Унга кўра, у пайтларда майдон намоз ўқиш учун келган одамлар учун жуда торлик қилган.

- У пайтларда майдон жуда тор эди. Одамлар майсазор, гулзорларга кириб, намоз ўқишга мажбур бўлар эди. Худога шукурки, бу йил намоз ўқишга келган одамлар майдонга сиғиб кетди. Майдонни анча кенгайтиришган, - дейди намозхон.

Бишкек марказий майдонида ўқилган аввалги ҳайит намозларида Қирғизистон ҳукумати расмийлари ҳам иштирок этар эди. 2011 йилда президент Алмазбек Атамбаев намозхонлар билан бир сафда турган. Жорий йилда эса бу ҳолат кузатилмади. Ҳукуматнигнг олий мақом раҳбарлари бу галги намозни вилоят ва туманларда ўқишди. Масалан, президент Алмазбек Атамбаев ҳайит номозини ўзи туғилиб ўсган Аламудин туманининг Арашан қишлоғида ўқиган.

Ўш шаҳрида Қирғизистон мустақиллик эришганидан бери биринчи марта ҳайит намози Ўш шаҳар марказий майдонида ўқилди. Маълумотларга кўра, намоз ўқиш учун 15 минг одам келган. Бундан ташқари шаҳардаги 15 та катта масжидларда ҳам ҳайит намозлари ўқилган. Ўш шаҳар марказий майдонида ўқилган ҳайит намозида Қирғизистон Бош вазири Жантўра Сотиболдиев иштирок этган.
XS
SM
MD
LG