Линклар

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи пасайтирилади


Ўзбекистон ҳукумати 2013 йилдан бошлаб, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи минимал ставкасини 1 фоизга камайтиришга қарор қилди.

25 октябр куни Вазирлар Маҳкамасида айтилишича, бунинг натижасида ўзбекистонлик фуқаролар 186 миллиард сўм миқдорида маблағни тежаши мумкин.

Бу даромаднинг 120 миллиард сўми ойлик маоши энг кам иш ҳақининг 5 баробаридан кам бўлган 2 миллион 700 минг киши ҳисобида қолиши айтилди.

Ўзбекистонда ҳозир энг кам иш ҳақи 72,355 сўм қилиб белгиланган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида Ўзбекистон ҳукумати 2013 йил давомида солиқ сиёсатини ўзгартириб, хўжалик субъектлари ва аҳоли зиммасидаги бир қатор солиқлар юкини озайтиришни режалаётгани таъкидланди.
XS
SM
MD
LG