Линклар

МТСнинг Ўзбекистонда фаолияти тўхтатилган ширкати — "Ўздунробита"нинг қайта иш бошлаши ҳақидаги хабарни 26 октябр куни Тошкент ҳукуматидаги манбаларига таянган РИА "Новости" агентлиги тарқатди.

Агентлик берган хабарга кўра, МТС ва Тошкент расмийлари бу борада келишувга эришган бўлиши ҳам мумкин.

Аммо, МТС раҳбарияти аввалгидек, бу хабарларни шарҳлашдан ҳам бош тортди.

Тошкентда "Ўздунробита" ширкатининг жазога тортилган 4 ходими шикоят аризаси ва ширкат линцензиясини бекор қилиш қарори устидан киритилган даъво аризаси бўйича икки маҳкама 30 октябрга қолдирилган.

РИА "Новости"га маълумот берган Ўзбекистон ҳукуматидаги аноним манба тахминича, МТС ва Тошкент расмийлари ёпиқ эшиклар ортида эришган келишув тафсилоти шу икки маҳкамадан сўнг очиқланиши мумкин.
XS
SM
MD
LG