Линклар

logo-print
Санкт-Петербург ҳокимлиги порталида эълон қилинган брошюраларда мигрантларнинг шпател, бўёқ чўткаси, супурги ва валик қиёфасида тасвирлаганидан норози бўлган Россиядаги ўзбекларнинг “Умид” ташкилоти прокуратурага шикоят қилди.


Санкт-Петербург ҳокимиятининг Озодлик суҳбатлашган вакили Сергей Марков Россия блогосферасида жиддий норозиликка сабаб бўлаётган маълумотнома чоп этилишидан олдин меҳнат муҳожирлари жамоалари билан муҳокама қилинган, деган иддаони илгари сурди.

Миллатлараро муносабатларни яхшилашга мўлжалланган бу лойиҳа тескари натижа берганидан таажубланган маълумотнома муаллифи Глеб Панфилов Озодлик билан суҳбатда китобча аввалига мигрантларга кўрсатилгани ва улар томонидан тўлиқ маъқулланганини айтди.



Шу йилнинг август ойида Петербург ҳокимиятининг Ташқи алоқалар қўмитаси порталидаги “Толерантлик” шаҳар лойиҳаси саҳифасида меҳнат муҳожирларига мўлжалланган “Меҳнат муҳожири маълумотномаси” номли брошюра чоп этилган эди.

Унда шаҳарга келган меҳнат муҳожирлари супурги, валик, шпател ва бўёқ чўткаси қиёфасида, уларга йўл-йўриқ кўрсатаётган шаҳарликлар эса оддий одамлар қиёфасида тасвирланган.

Озодликнинг Қурултой эшиттиришида иштирок этган Санкт Петербургдаги “Умид” ташкилоти раҳбари Алижон Ҳайдаров бу брошюрадаги суратларгина эмас, балки матн мазмуни ҳам таҳқирли эканини таъкидлади.

Бу китобчада ўзбек мигрантларининг миллий кийимда юришига деярли тақиқ қўйилган.

Айни пайтда китобча жамоатчилик эътиборини яна бри бор Россиядаги ўзбек мардикорлари ҳаëтига тортди.

Бугунги Қурултой эшиттиришида Санкт Петербургдаги “Умид” ташкилоти раҳбари Алижон Ҳайдаров¸ Москвада мардикорлик қилаëтган ўзбек йигити Шухратжон иштирок қилди.

Озодликнинг Москвадаги мухбири Умидбек¸ Францияда истиқомат қилаëтган таҳлилчи Камолиддин Раббимов ҳам эшиттиришда қатнашди.


Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG