Линклар

Италиянинг собиқ Бош вазири Силвио Берлускони Милан суди қарори билан 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Итар-ТАСС агентлиги берган хабарга кўра, собиқ бош вазир ўзига тегишли Mediaset ширкатининг АҚШда ишланган филмларни намойиш қилиш ҳуқуқини харид қилиш чоғида содир этган молиявий товламачиликлари учун жазоланган.

Италияга бир неча бор етакчилик қилган Берлусконига қамоқ жазоси билан бирга уч йилга қадар давлат лавозимларида ишлаш ҳам тақиқланди.

У билан бирга яна 9 киши, хусусан, унинг ўғли Персилвио Берлускони ҳам судланди.
XS
SM
MD
LG