Линклар

logo-print
Сурияда Қурбон ҳайити муносабати билан низолашаётган томонлар қабул қилган ўт очишни уч кунга тўхтатиш келишуви жума куни бир неча маротаба бузилди.

Кузатувчиларга кўра, зўравонликлар натижасида камида 70 одам, жумладан, ҳукумат кучларининг 26 ҳарбийси ҳалок бўлган.

Ҳукумат биринчи бўлиб исёнчилар ҳужум бошлаганини иддао қилмоқда. Қуролли мухолифат эса президент Башар Асадга содиқ кучларни ҳужумни бошлаганликда айбламоқда.

Ҳайит кунлари ўт очишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги келишим Сурия бўйича халқаро тинчлик элчиси Лаҳдар Браҳимий воситачилигида қабул қилинган эди.
XS
SM
MD
LG