Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:01

Ҳиндистонда уч ўзбекистонлик фоҳишаликда айбланди


Ҳиндистон пойтахти – Деҳли жанубида 23 октябрь куни фоҳишаликда айбланиб тўрт нафар аёл, жумладан, уч нафар Ўзбекистон ва бир нафар Туркманистон фуқароси ҳибсга олинган. Бу ҳақда CA-News хабар бермоқда.

"Trust of India" нашрининг маҳаллий полиция маълумотларига асосланиб тарқатган маълумотига кўра, қўлга олинган аёллар 25-29 ёшлар атрофида бўлиб, Ҳиндистонга сайёҳлик визаси билан келишган ва Деҳлидаги меҳмонхоналарда истиқомат қилишган.

Аёлларнинг қўшмачиси (сутенёри) ҳар бир мижоздан бир кеча учун 20 минг рупийдан 25 минг рупийгача (тахминан, 400-470 АҚШ доллари) пул олган. Агар мижоз қорин рақсини хоҳлаб қолса ёки аёллар дам олиш кунлари мижозлар билан бирга турли хил оқшомларга ва пляжга борадиган бўлса, тўлов нархи ҳам ошиб бораверган.

Айбланувчиларнинг сўзларига кўра, Ҳиндистонда “Собиқ Иттифоқ мамлакатларидан келган аёлларга бўлган талаб катта”.

Полиция маълумотига кўра, тўрт аёлнинг ҳар бири Ҳиндистон қонунчилигининг турли моддалари бўйича ҳибсга олинган. Деҳлидаги Ўзбекистон ва Туркманистон элчихоналари ўз фуқароларининг ҳибсга олингани ҳақида огоҳлантирилган. Ҳинд газетасининг ёзишича, қўлга олинган аёллар сўнгги уч йилдан бери Деҳлида фоҳишалик билан шуғулланиб келишган. Қўшмачи аёлни қўлга олиш бўйича ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Аввалроқ, 8 октябрь куни Деҳлининг жануби-шарқий туманларидан бирида етти киши, жумладан, уч нафар ўзбекистонлик аёл ҳибсга олинган эди.
XS
SM
MD
LG