Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:35

Берлускони адвокатлари Милан суди ҳукмидан норози


Италиянинг собиқ бош вазири Силвио Берлускони адвокатлари ўз мижозига чиқарилган суд ҳукми юзасидан арз қилажакларини билдиришди.

Жума куни Италия сули Берлусконини Mediaset ширкати томонидан қилинган иқтисодий қаллобликларда айбдор деб топганди.

Милан маҳкамаси жаноб Берлусконини дастлаб тўрт йилга озодликдан маҳрум қилган, кейинчалик қамоқ жазосини бир йилга туширганди.

Шу билан бирга 76 ёшли медиамагнат солиқ идораларига 10 миллион евро тўлаши лозим бўлади.

Берлускони адвокатлари эса маҳкама ҳукмини асоссиз дея, 10 ноябр куни судга даъво аризаси билан мурожаат этишларини айтишди.
XS
SM
MD
LG