Линклар

logo-print
Сурияда ҳукумат кучлари ва мухолифат гуруҳлари ўт очишни тўхтатиш борасида жума куни эришган келишувни бузган.

Кузатувчиларга кўра, Сурияда отишмалар давом этмоқда ва жума кунидан буён 70 одам, жумладан ҳукумат кучларининг 26 аскари ҳалок бўлган.

Ҳукуматнинг иддаосича, биринчи бўлиб исёнчилар ҳужумни бошлаган ва ҳукумат кучлари бунга жавоб қайтарган.

Мухолифат эса президент Башар ал Ассад ҳукуматини Дамашқ шимолини оғир артиллерия қуролларидан ҳужумга тутганликда айбламоқда.

Сурияда Қурбон ҳайити муносабати билан отешкесим эълон қилинган эди ва бунга душанба кунига қадар амал қилиниши лозим эди.

Инсон ҳақлари фаолларининг ҳисоботига қараганда, Сурияда 2011 йил мартда Башар ал-Ассад тузумига қарши қўзғолонлар бошланганидан буён 30 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG