Линклар

Қозоғистоннинг Жанаўзен шаҳрида ўтган йил декабр ойида рўй берган тўқнашувларда қатнашган 34 киши ва уларга қарата ўт очган беш полициячи, шунингдек бир нечта амалдор уч йилдан етти йилгача қамоқ жазосини олган.

2011 йил 16-17 декабр кунлари Жанаўзен шаҳри ва Шетпа темир йўл станциясида намойишга чиққан кишиларга қарата полиция ўт очган, натижада расмийларга кўра, 16 киши ўлдирилган, 100 дан ортиқ киши яраланган эди.

Нефтчилар иш ҳақини ошириш ва яшаш шароитини яхшилашни талаб қилиб узоқ муддатли иш ташлаш эълон қилгандилар.

Маҳкама жараёнидаги гувоҳларнинг кўпчилиги кўрсатмаларни босим ва қийноқ остида берганини айтиб қайтиб олган.

Иқтисоди деярли тўлиқ нефт экспортига боғланган Қозоғистонда "нефтчилар қўзғолони"га аслида ким айбдорлиги борасида ҳануз жавоб ахтарилади.

Кузатувчилар расмий хулосалар билан келишишга шошилишмаяпти. Мухолифат эса ҳодисага ҳукуматнинг тўлиқ масъуллигини айтиб, бунинг далиллари топилишига ваъда бериб келади.
XS
SM
MD
LG