Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:09

Чекиш аёллар умрига зомин бўлмоқда


Аёллар тамаки чекишни 30 ёшгача ташласа умрини 10 йилга узайтирган бўлар экан. Британиялик олимлар 15 йиллик изланишлари ортидан шундай хулосага келганлар.

Уларга кўра, агар аёл 30 ёшидан кейин ҳам чекишни давом эттирса 10 йил камроқ умр кўрар экан.

Ўтган аср ўрталарида аёллар орасида чекиш модага айланганди. Олимлар олтмишинчи йилларда чекишни бошлаган ярим миллион аёлни текширувдан ўтказганлар.

Оксфорд университети тадқиқотчиси Ричард Пето: “Кимки 30 ёшигача чекишни ташласа 10 йил умрини сақлаб қолган бўлади”, - деб айтди.

Жаҳон Соғликни сақлаш ташкилотига кўра, чекиш оқибатида келиб чиққан касалликлар туфайли йилига жаҳонда ярим миллиондан кўпроқ инсон ҳаётдан кўз юмади.
XS
SM
MD
LG