Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:21

Ал Қоида раҳбари ғарб фуқароларини ўғирлашга чақирди


"Ал-Қоида" раҳбари Айман Завоҳирий ўзининг навбатдаги мурожаатида мусулмонларни ғарб мамлакатлари фуқароларини ўғирлашга чақирди.

Исломий сайтларни кузатиб борадиган SITE нашри бу ҳақда хабар берди.

"Ал-Қоида" раҳбари ўз мурожаатида ўз тарафдорларини озод қилинишига эришиш учун Ғарб давлатларининг фуқароларини ўғирлаш лозимлигини айтган.

Завоҳирий тарафдорларига, шунингдек, Мисрдаги инқилобни у ерда шариат қонунлари тўлиқ ўрнатилмагунича давом эттириш кераклигини таъкидлаган.

Шунингдек, Суриядаги Башар ал-Ассад тузумини ағдариш учун исёнчиларга қўшилишга ундаган.

Айман Завоҳирий ўтган йил Усама бин Ладен ўлдирилганидан сўнг Ал Қоидага раҳбар бўлганди.
XS
SM
MD
LG