Линклар

logo-print

Ҳайит кунлари Ироқда 40 чоғли одам нобуд бўлди


Ироқда содир этилган портлаш ва отишмалар натижасида қирққа яқин киши ҳалок бўлди. Қурбонларнинг кўпчилиги шиалар экани айтилмоқда.

Террорчилик хуружларининг энг каттаси Бағдоднинг шиалар истиқомат қилувчи Садр-Сити маҳалласида содир этилган. У ердаги бозор яқинида аввал ичига бомба ўрнатилган автомобил портлатилган, бироз ўтгач, автобус бекатига ўрнатилган бомба ҳаракатга келтирилган.

БМТнинг Ироқ бўйича махсус элчиси Мартин Коблер бу террорчилик хуружлари юзасидан ўз норозилигини изҳор қилган.
XS
SM
MD
LG