Линклар

logo-print
Сурияда ўзаро урушаётган томонлар Қурбон ҳайити пайтида сулҳ шартларига риоя қилолмадилар.

Суриялик ҳуқуқ фаоллари берган маълумотларга кўра, ҳайитнинг иккинчи куни ҳам мамлакатнинг турли жойларида тўқнашувлар тинмаган.

Жумладан, Дамашқ яқинида ҳукумат кучларининг ҳаво зарбаси натижасида 8 киши ҳалок бўлган.

Ҳалабда эса исёнчилар ва курд кўнгиллилари ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувда 30 га яқин киши ўлган.

Шу кунгача Суриядаги курд озчилиги Башар Ассад режими ва исёнчилар ўртасидаги зиддиятда бетараф қолишга ҳаракат қилаётганди.

19 ойдан буён давом этаётган Суриядаги тўқнашувларда шу кунгача тақрибан 30 минг киши нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG