Линклар

Кеча Россия пойтахтида полиция томонидан ушлаб кетилган мухолифат фаолларидан 8 нафари озод қилинди. Улардан яна бири душанбагача полиция бўлимида қолиши айтилмоқда.

Россия Ички ишлар вазирлиги Москва шаҳар бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, шанба куни ҳибс этилган олти нафар мухолифатчига нисбатан митинг ва пикетлар ўтказиш тартибини бузганлик ҳақидаги баённомалар тузилган. Улар устидан 30 октябр куни суд ўтказилиши кутилмоқда.

Қўлга олинганлардан икки нафари билан эса профилактик суҳбатлар ўтказилган.

Кеча Россия пойтахтининг бир неча жойида оммавий тартибсизликларни уюштирганлик ва тайёрлаганликда айбланаётган мухолифат фаолларининг таъқиб қилинишига қарши бир неча юз кишилик пикетлар ўтказилганди.
XS
SM
MD
LG