Линклар

Верховная Радага сайловлар аралаш тизим бўйича ўтказилади, яъни депутатларнинг бир қисми партия рўйхатлари бўйича, қолганлари эса мажоритар округлардан сайланади.

Партиялар учун парламентга ўтиш тўсиғи 5 фоиз қилиб белгиланган, мажоритар округлардан эса бошқалардан кўра кўпроқ овоз олган номзод депутат бўлади.

Украинада бугун ўтказилажак парламент сайловларини қарийб 4 минг халқаро кузатувчи кузатиб боради, уларнинг 700 нафардан кўпроғи Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакилларидир.

Сайлов арафасида АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон сайловларни ҳалол ва эркин ўтказиш чақириғи билан Украина президенти Виктор Януковичга мурожаатнома йўллаганлар.

Украина қонунчилигига кўра, сайловларда айни пайтда қамоқ жазосини ўтаётган мухолифат лидери, собиқ бош вазир Юлия Тимошенко ва собиқ ички ишлар вазири Юрий Луценко иштирок этолмайди.

Халқаро ташкилотлар ва ҳуқуқ фаоллари уларга қарши жиноят ишларини сиёсий сабабга кўра очилган, деб ҳисоблайдилар.
XS
SM
MD
LG