Линклар

logo-print
Литвада овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 2,6 миллион фуқаро бир мандатли сайлов участкаларида парламентдаги 67та очиқ ўрин учун кураш олиб бораётган номзодларга овоз беради.

14 октябр куни ўтказилган сайловнинг биринчи босқичида аксар фуқаролар давлат сарф-ҳаражатини қисқартиришни режалаган Бош вазир Андриус Кубилиус етакчилигидаги партия номзодларини қўллаб-қувватламади.

Шу боис биринчи босқичда Меҳнат партияси биринчи ўринни, Социал демократик партия иккинчи ўринни эгаллади.

Ҳозирда бу икки партия ўнг қанот Тартиб ва Адолат партияси билан колиция ҳукумати тузиш борасида музокара олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG