Линклар

Чехия Республикаси келаси уч йил давомида Ўзбекистон геологлари билан ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган лойиҳани амалга оширади.

Ер сатҳи деформацияларини кузатиш бўйича лойиҳа НАТОнинг “Тинчлик ва хавфсизлик йўлидаги илм” дастури томонидан ажратиладиган 280 минг евро грант ҳисобидан амалга оширилади.

Газета.уз нашри хабарига кўра, бу маблағнинг 85 фоизи Ўзбекистон улушига тўғри келади.

Маблағнинг ярми Ўзбекистонда геологик тадқиқот ва кузатишлар олиб бориш учун зарур бўлган ускуналар сотиб олишга сарфланиши режаланган.
XS
SM
MD
LG