Линклар

Бугун Украина парламенти – Верховна Раданинг 450 ўрини учун сайловлар ўтказилмоқда.

Украина Президенти Виктор Янукович фуқароларни сайловда “барқарорлик” учун овоз беришга чақирди.

- Бугун сайловда қатнашаётган ҳар бир фуқаро масъулият билан қарор қабул қилиши жуда муҳим. Мен Украина барқарорлиги ва иқтисодий тараққиёти, халқимиз фаровонлиги учун овоз бердим, дея баёнот берди президент Янукович.

Сайлов расмийларига кўра, якшанба куни тушга қадар рўйхатга олинган фуқароларнинг 22,43 фоизи овоз берган.

Украина қонунларида сайлов бўлиб ўтди деб ҳисобланиши учун қанча фуқаро сайловда қатнашиши кераклиги белгиланмаган.
XS
SM
MD
LG