Линклар

logo-print
Охотск денгизида йўқолган "Амурская" номли юк ташувчи кемани қидириш ишлари натижасиз тугади.

Хабарларга кўра, йўқолган кема экипажи аъзолари 11 кишидан иборат бўлган.

Хабаровск ўлкасидан Охотск порти томон сузиб кетаётган теплоход якшанба куни эрталаб Шантар оролидан ғарб томонда авария рўй берганини англатувчи сигнал жўнатган.

Шундан сўнг экипаж билан радиоалоқа ўрнатиш йўлидаги уринишлар натижа бермаган.

Хабаровск шаҳридаги аэродромдан учган “Бе-200” русумидаги самолёт йўқолган кемани тушгача қидирган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг минтақа бўлимига кўра, тунда қидириш ишларини “Новик” номли танкер давом эттиради.
XS
SM
MD
LG