Линклар

АҚШнинг Ню Йорк штати ҳокими Эндрю Куомо “Сэнди” бўрони етиб келгунча Ню Йорк шаҳрида поезд, метро ва автобус хизматлари тўхтатилишини эълон қилди.

Ню Йоркда жамоа транспорти қатнови якшанба куни маҳаллий вақт билан 19:00да, яъни, Тошкент вақти билан душанба куни тонгги тўртда тўхтайди.

“Сэнди” бўрони сешанба куни Делавэр штатига етиб келиши ва иккита қишки оқим билан тўқнашиши кутилмоқда.

Расмийлар аҳолини бир неча кун электр бўлмаслиги мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Айни пайтда Ню Жерси, Ню Йорк, Коннектикут, Пенсилвания, Мэриленд, Виржиния штатлари ва пойтахт Вашингтонда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

АҚШ президенти Барак Обама ва президентликка даъвогар республикачи Митт Ромни сайловолди кампаниясини бошқа кунга кўчирди.
XS
SM
MD
LG