Линклар

Эрон чегараолди ҳудудларида ҳарбий машқлар ўтказмоқчи


Бугун Эроннинг Ироқ билан чегарадош ҳудудлари бўйлаб ҳарбий машқлар бошланиши кутилмоқда.

Маҳаллий ISNA ахборот агентлигининг юқори лавозимли армия амалдори Генерал Саил Араблу сўзларига таянган ҳолда хабар қилишича, машқлар уч кун давом этиб, унда ер ва ҳаво кучлари иштирок этади. Генерал машқларнинг Эрон қўшинлари мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилганини таъкидлаган.

Ғарб лидерлари Эронни унинг ядровий дастури боис танқид қилишда давом этмоқда. Теҳрон ядровий қурол яратишга уриниш тахминларини рад этмоқда. Теҳроннинг уранни бойитиш бўйича ишларни тўхтатишни рад этиши Эронга қарши халқаро санкцияларнинг кучайтирилишига олиб келган.
XS
SM
MD
LG