Линклар

Грецияда бойлар рўйхатини эълон қилган журналист ҳибсга олинди


Грецияда Швейцария банкларида ўз ҳисоб рақамларига эга бўлган грецияликлар рўйхатини чоп қилганликда гумонланаётган журналист Костас Ваксеванис ҳибсга олинди.

Полиция маълумотларига кўра, Hot Doc ҳафталигида ишлайдиган Ваксеванис шахсий ахборот дахлсизлиги тўғрисидаги қонунни бузганликда айбланмоқда.

Шанба куни мазкур ҳафталикда Грециядаги таниқли тадбиркор ва сиёсатчилар дохил 2059 кишининг рўйхати пайдо бўлганди.

Уларнинг ҳисоб рақамларида маблағ, 2007 йилгача бўлган маълумотларга кўра, тақрибан 2 миллиард еврони ташкил қилган.

Матбуот хабарига кўра, мазкур рўйхат 2010 йилда солиқдан қочиш ҳақидаги маълумотларни текшириш учун Франция расмийлари томонидан Грецияга берилган.

Аммо Греция расмийлари рўйхатдаги 22 нафар шахс тўғрисидаги маълумотни парламент ва полицияга тақдим қилишдан бошқа ҳеч қандай иш қилмаган.
XS
SM
MD
LG