Линклар

logo-print
АҚШ президенти Барак Обама мамлакат аҳлини Қўшма Штатларнинг шимоли-шарқий соҳилига яқинлашиб келаётган “Сэнди” бўрони хавфидан огоҳлантирди ҳамда уларни маҳаллий расмийлар ва тезкор хизматлар кўрсатмаларига риоя қилишга чақирди.

Аввалроқ Ню Йорк мэри Майкл Блумберг 375 минг кишини хавфсиз ҳудудларга кўчириш ҳақида буйруқ берганди. АҚШнинг бу йирик шаҳрида жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилиши айтилмоқда.

Кариб денгизи оролларида ўнлаб одамлар ҳаётига зомин бўлган “Сэнди” бўрони АҚШнинг бир неча штати соҳилига сешанба куни етиб келиши кутилаяпти. Шу муносабат билан мамлакатнинг етти штати ва пойтахт Вашингтон дохил Колумбия округида фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Табиий офат туфайли АҚШ президентлигига номзодлар Барак Обама ва Митт Ромни сайловолди кампаниясининг сўнгги босқичи доирасидаги ўз чиқишларининг бир қисмини бекор қилганлар. АҚШда президентлик сайловлари 6 ноябр куни бўлиб ўтиши керак.
XS
SM
MD
LG