Линклар

logo-print
Украина парламентидаги 450та ўрин учун якшанба куни ўтказилган сайловда берилган овозларнинг ўттиз фоизидан кўпи санаб бўлинди.

Дастлабки натижаларга кўра, президент Виктор Янукович бошчилигидаги ҳукмрон “Регионлар” партияси 36 фоиздан кўп овоз билан пешқадамлик қилмоқда.

Озодликдан маҳрум этилган мухолифат лидери Юлия Тимошенконинг “Баткившина”, яъни, “Ота юрт” партияси 21 фоиз овоз билан иккинчи ўринда.

Коммунистик партия 15 фоиз ва бокс бўйича жаҳон чемпиони Витали Кличко тузган “Удар”, яъни, “Зарба” номли янги партия учинчи ва тўртинчи ўринда бормоқда.

Сайлов бюлетенларини санаш давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG